Сўнгги янгиланиш 29 октябр 2010 - 15:11 GMT

Путиннинг кўзини ким кўкартирди?

Россия Бош вазири Владимир Путиннинг сўзчиси унинг Украинага сафари чоғида кўзининг атрофида қора доғ билан пайдо бўлгани ҳақидаги хабарларни рад этган.

Жаноб Путин 27 октябр куни матбуот анжуманида гапирган пайт унинг чап кўзи остида қора доққа ўхшаш бир нарса пардоз чапланган алфозда кўзга ташланган.

Бу Украина матбуотида Владимир Путин дзюдо билан шуғулланаётган пайт яралангани ёки косметик жарроҳлик амалиёти кечиргани ҳақидаги гап-сўзларга сабаб бўлган.

Аммо жаноб Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Киевдаги матбуот анжумани пайти ёруғлик унинг юзига бошқача тушган бўлиши мумкинлиги ва Путин чиндан ҳам чарчаган бўлганини айтган.

"Журналистлар ҳақ эмаслар, балки ёруғлик шундай тушгандир. Лекин бош вазирнинг чарчагани рост. У охирги пайтларда жуда кўп ишлаяпти ва ҳар доим сафарда", деб айтган Дмитрий Песков.

Владимир Путин дзюдо бўйича қора белбоғ соҳиби ва унинг ишдан кейин тренировка билан шуғулланиши ҳақида кўп ёзилган.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.