Сўнгги янгиланиш 31 март 2011 - 15:52 GMT

Михаил Горбачевнинг 80 йиллик таваллуд куни нишонланди

СССРнинг биринчи ва ягона президенти Михаил Горбачев ўзининг 80 - йиллигини Лондондаги "Роял Альберт Ҳолл" концертлар залида нишонлади.

Концертда дунёнинг турли бурчакларидан келган таниқли инсонлар - сиёсатчилар, журналистлар, хонандалар иштирок этишган.

Тантанада иштирок этган меҳмонлар Михаил Горбачевни "дунёни ўзгартирган ва Совуқ урушга барҳам берган инсон" сифатида таърифлашган.

"Роял Альберт Ҳолл"даги концерт саратон касаллигига қарши кураш учун пул жамғариш мақсадида ташкил этилган. Кечада уч кишига "Дунёни ўзгартирган инсон" мукофотлари ҳам тақдим этилган.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.