Сўнгги янгиланиш 25 апрел 2011 - 11:16 GMT

'Қозоғистон фуқароси 'Alitalia' учоғини гаровга олишга уринган'

Италиядан олинган хабарларга кўра, "Alitalia" учоғини гаровга олиб, Ливияга учишни талаб қилган йўловчи қўлга олинган.

Расмийларга кўра, Париж шаҳридан Римга учаётган йўловчи учоғи пассажири кичик пичоқ билан стюрдессага таҳдид қилган ва учоқни Ливия пойтахти Триполига йўналтиришни талаб қилган.

Стюардессанинг енгил тан жароҳати олгани хабар қилинган.

Италия полицияси хабар қилишича, якшанба кечқурун қўлга олинган шахс 48 ёшли Қозоғистон фуқароси Валерий Толмачёвдир.

Италия полицияси Валерий Толмачёвнинг руҳий сиқилиш ҳолатида эканини, унинг учоқни гаровга олиш ҳаракатининг терроризм билан алоқаси йўқ.

Хабар қилинишича, стюардессага таҳдид қилган шахс қисқа вақт ичида бошқа экипаж аъзолари томонидан қўлга олинган, учоқ бортида бўлган шифокор унга тинчлинтирувчи дори берган.

Париждан Римга йўл олган йўловчи Италия пойтахтида меҳмонхонага буюртма бермаган ва савол-жавоб пайти етиб борганидан кейин қаерда яшамоқчилигини айтиб бера олмаган.

Айрим хабарларга кўра, Валерий Толмачёв Париж шаҳридаги UNESCO ташкилотининг бош қароргоҳида Қозоғистон ҳайъати вакили сифатида ишлайди ва у бундан олдин Италияда бўлмаган.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги учоқни қўлга олмоқчи бўлган инсоннинг шахси ва фуқаролиги аниқланмагунча гаровгир Валерий Толмачёв бўлганини тасдиқлай олмаслигини билдирган.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.