Сўнгги янгиланиш 4 май 2011 - 12:21 GMT

'Покистон Усама бин Лодин қароргоҳи ҳақидаги маълумотни АҚШ жосуслик хизматларига берган'

Расмий Исломобод Қўшма Штатларнинг Усама Бин Лодиннинг ўлдирилиши билан ниҳоя топган амалиёт тафсилотларини Покистонга олдиндан ишониб бўлмас эди, деган иддаосини рад этган.

Покистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Салмон Башир Би-би-си билан суҳбатда Оқ Уйнинг баёнотини "ташвишли" деб атаган ва Покистон терроризмга қарши курашда марказий рол ўйнашини айтган.

АҚШ Марказий Истиғборот бошқармаси раҳбари Леон АҚШ амалиётни хавф остига қўйиши мумкинлиги важидан Покистонни олдиндан огоҳ қилмаганини айтган.

Би-би-сининг Покистондаги мухбири Шуайб Ҳасан тайёрлаган видеолавҳа

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.