Сўнгги янгиланиш 5 июн 2011 - 14:33 GMT

Яманликлар Али Абдуллоҳ Солиҳнинг қудратга қайтмаслигига ишонадилар

Яман Президенти Али Абдуллоҳ Солиҳ жума куни президент қароргоҳида намоз ўқилаётган пайтда рўй берган портлаш оқибатида жароҳатланган, у даволаниш учун Саудия Арабистонига борган.

Али Абдуллоҳ Солиҳ билан бирга унинг оиласи айрим аъзолари ҳам борганлар.

Яманни 33 йил мобайнида бошқарган ва охирги ойларда унинг кўп йиллик бошқаруви аксилҳукумат намойишларига сабаб бўлган жаноб Солиҳнинг мамлакатни тарк этгани ҳақидаги хабар пойтахт Санода хурсандчилик билан кутиб олинган, минглаб одамлар байроқ ва шиорларни кўтариб кўчаларга чиққанлар, эчки сўйиб гўшти текин тарқатилган.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.