Сўнгги янгиланиш 8 июл 2011 - 17:20 GMT

Ака-ука Кличколар: 'Оғир вазннинг инқирозига бизнинг 'яккаҳокимлигимиз' сабаб'

Жаҳоннинг супер чемпионлиги учун Олмониянинг Гамбург шаҳрида яқинда бўлиб ўтган жанг Владимир Кличко фойдасига ҳал бўлди.

Британиялик боксчи Девид Ҳей ойлар давомида қилган даъволарига қарамай, жангда украиналик рақибига муносиб қаршилик кўрсата олмади.

Владимир Кличко очколар ҳисобига эришган сўнгги ғалабаси ортидан профессионал бокснинг IBF, WBO ва WBA йўналишлари бўйича чемпионликни қўлга киритган супер чемпион, деб топилди.

Профессионал бокснинг энг оғир вазн тоифаси бўйича барча таснифдаги жаҳон чемпионлари унвонлари соҳиби ака-ука Владимир ва Виталий Кличколар Би-би-си мухбири саволларига жавоб беришди.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.