Сўнгги янгиланиш 12 июл 2011 - 09:49 GMT

Яқиндан назар: Гуржистонда миллий анъаналар қандай тикланмоқда?

BBC News томонидан йўлга қўйилган янги лойиҳа турли давлатлардаги ҳаётнинг ўзига хос қирраларига назар ташлашни мақсад қилган.

Чунки бир халқ учун одатий бўлиб кўринган нарса бошқаси учун ҳайратланарли бўлиб туюлиши мумкин.

Шўролар Иттифоқидан ўз мустақиллигини эълон қилишидан 20 йил ўтиб, Гуржистонда кўплаб миллий қадриятлар тикланмоқда, жумладан, чоха ҳам яна оммавийлашиб бормоқда.

Гуржи эркаклари ёқаси тик қилиб, жундан ишланган чохани асрларки кийиб келишган. Аммо Шўролар даврида деярли кўзга ташланмаган.

Гуржистондаги кўпчилик учун чоха - миллий ғурур ва ишғолга қарши кураш рамзи.

Маҳаллий дизайнерлар ҳозир замонавий русумдаги чохалар ишлаб чиқишмоқда.

Улар эса, ҳаттоки, гуржи қизлари орасида ҳам урф бўлиб бораётган экан.

Мухбиримиз Дамиен МакГиннес (Damien McGuinness) Тбилисидан тайёрлаб, юборган видеолавҳа ана шу ҳақда.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.