Лашкаргоҳ

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Лашкаргоҳ шаҳрини Бост ёки Бўст деб ҳам аташади, у Афғон ҳукумат кучларига қаттиқ қаршилик кўрсатиб келаётган жанубий Ҳелманд вилоятининг маркази ҳисобланади.

Лашкаргоҳ ҳарбийлар жамлоғи ёки армия маскани маъносини англатади.

Шаҳар икки дарё Ҳелманд ва Арғандоб дарёлари ўртасида жойлашган, кўпинча ям-яшил, турли мевали дарахтлар боғлари билан ўралган.

Айниқса, Ҳелманд ўзининг анорлари билан машҳур.

Вилоят иқтисоди асосан деҳқончилик ҳамда боғдорчиликка асосланган, бироқ охирги йилларда кўкнор парвариши маҳаллий деҳқонларнинг йирик даромад манбаига айланган.

Пойтахт Кобулни жануб билан боғлайдиган асосий автомобил йўли, сўнг ғарб ва шимолга кетган йўллар Лашкаргоҳда кесишади.

Шаҳар Афғонистоннинг энг хатарли жойларидан бири бўлиб келган, бироқ ўтган йили АҚШ қўшинлари сони кўпайтирилганидан кейин анча тинч бўлиб қолган.

Аммо Лашкаргоҳ атрофидаги ҳудудларда зўравонликлар ҳамон давом этмоқда.

Ҳудуд устидан назорат АҚШ етакчилигидаги НАТО Халқаро кучлар Жануби-ғарбий қўмондонлиги остидадир.