Сўнгги янгиланиш 29 август 2011 - 18:04 GMT

'Ноттинг Хил карнавалига Лондон тартибсизликлари соя солади деган хавотир бор эди'

Британия пойтахти Лондонда анъанавий Ноттинг Хилл карнавали ўтказилган.

Карнавал икки кун давомида бўлиб ўтди, Оврўпонинг энг йирик кўча фестивалида тартибни сақлаш учун 6500 га яқин полициячи жойлаштирилди.

Шу ой бошида Лондон ва Англиянинг бошқа шаҳарларида рўй берган тартибсизликлар карнавал пайти такрорланиши мумкин деган хавотирлар бор эди.

Бироқ оммавий тадбир тинч ўтган.

Бу йил 29 август Британияда дам олиш куни деб эълон қилинган, Ноттинг Хилл карнавалида икки куни мобайнида унда бир миллион инсон иштирок этади, деб кутилган.

Илк бор Ноттинг Хилл фестивали 1964 йилда уюштирилган.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.