Сўнгги янгиланиш 6 октябр 2011 - 17:23 GMT

"Қирғизистон ўзбеклари ўнгида танлов - интеграциями ё муҳожирот"

Варшавада Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотининг Демократик Институтлар бўлими йиллик анжумани доирасида Қирғизистон жанубидаги аҳвол таҳлилига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатининг ташаббускори Белгияда рўйхатдан ўтказилган "Алишер Навоий институти" номи остидаги ноҳукумат ташкилотидир.

Бу давра суҳбатида минтақа бўйича таниқли эксперт ва ҳуқуқ фаоллари, жумладан "Эксперт ишчилар гуруҳи" раҳбари Суҳроб Исмоилов, "Фергана.ру" ахборот агентлиги раҳбари Даниил Кислов, тарих фанлари доктори, шарқшунос Сергей Абашин, "Килим Шами" ташкилотидан Азиза Абдурасулова ва "Мемориал" ташкилоти бўлим раҳбари Виталий Пономарёвлар ўтган йилги зўравонликлардан сўнг Қирғизистондаги ўзбек жамоаси ўнгида турган танловлар, жумладан интеграция билан муҳожирот эҳтимоллари нисбатини солшитириб, вазиятни таҳлил қилишга уриндилар.

Варшавадан Луиза Искандарий лавҳаси.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

(Кўпи билан 500 белги)

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.