Сўнгги янгиланиш 13 октябр 2011 - 13:06 GMT

Бутан қироли Жигме уйланди

Ҳимолай тоғлари шарқида жойлашган Бутан давлатида 31 ёшли қирол Жигме Кхесар Намгьял Вангчук уйланган. Тўй буддойилар русумларига мувофиқ ўтган.

Русумга биноан қирол тахтидан тушиб 21 ёшли Жетсун Деманинг бошига ипак тож кийгизган. Шундан сўнг, қирол рафиқасини янги қиролича сифатида етаклаб тахтиравонга олиб келган.

Ўзи талаба бўлган Жетсун Дема оддий оиланинг фарзанди экани айтилади.

Мўъжазгина ушбу қиролликда 700,000 аҳоли истиқомад қилади. Қирол Жигме мамлакатда катта ҳурматга эга.

Маҳаллий вақт билан 08:20да бошланган тўй тантаналари давлат телевизиони орқали жонли намойиш этилган.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.