Сўнгги янгиланиш 17 октябр 2011 - 12:34 GMT

Марафонда югуриш бўйича энг кекса жаҳон рекордчиси - 100 ёшли британиялик

100 ёшли Британия фуқароси Фаужа Синкх марафонда югуриш бўйича дунёдаги энг кекса жаҳон рекордчиси бўлган.

Канадада ўтган йиллик марафонда шарқий лондонлик Фаужа Синкх 8 соату 25 дақиқа, 16 сония югурган.

У 1911 йил Ҳиндистонда туғилган, Панжобда деҳқончилик билан шуғулланган, 1960 йилларда Британияга кўчиб келган.

Фаужа Синкх югуришни 11 йил муқаддам рафиқаси ва ўғли фожеали оламдан ўтганидан сўнг бошлаган.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.