Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Эрон: 'АҚШнинг учувчисиз учоғи энди бизники'

Бир неча кун аввал Эрон АҚШнинг учувчисиз учоғини уриб туширганидан сўнг икки ўртада дипломатик можаро яна авжига чиқди.

Эрон АҚШни халқаро чегарларни бузиш ва мамлакат ҳудудида жосуслик қилишда айбламоқда.

Америка эса учоқ техник камчиликлар туфайли Эрон ҳудудига тасодифан кириб қолганлигини даъво қилмоқда.

АҚШ учоқнинг қайтариб берилишини талаб қилмоқда, Эрон эса "учоқ энди бизники", деган фикрда.