Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Шимолий Корея Ким Чен Ирни дафн этмоқда

Шимолий Кореяда мамлакат раҳбари Ким Чен Ирнинг дафн қилиш маросими бўлиб ўтмоқда.

Мамлакат телевидениеси дафн маросимини узлуксиз намойиш этмоқда.

Пойтахт Пхенян кўчаларидан марҳум раҳбарнинг тобути қора лимузинда олиб ўтилган.

Ким Чен Ирнинг ўғли ва вориси кўрилган Ким Чен Ун маълум муддат машина ёнидан юрган.

Дафн маросимида мамлакатнинг юз минглаб аҳолиси иштирок этмоқда. Уларнинг кўпи кўз ёшларини яширмайди.

Давлат матбуоти Ким Чен Ир 17 декабр куни 69 ёшида юрак хуружидан вафот этгани ҳақида хабар берганди.

Мотам маросимида, афтидан, 1994 йилдаги каби икки кун давом этади.

Ўшанда Корея Халқ Демократик Республикасининг асосчиси Ким Ир Сенни тупроққа топширилганди.

1994 йилда бўлгани сингари, мотам маросими мамлакатни бошқариш янги раҳбар - Ким Чен Ирнинг кенжа ўғли Ким Чен Унга ўтаётганига ишора қилади.