Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Мисрлик футбол ишқибозлари сиёсий саҳнада ҳам "жонбозлик" қилмоқчилар

Мисрда "ултралар" номи остида танилган футбол ишқибозларининг яхши ташкиллаштирилган гуруҳи "Билади" номли сиёсий партияни тузишга қарор берди.

Уларга кўра. мамлакатнинг сиёсий келажагини шакллантиришга ўз ҳиссаларини қўшиш ниятлари бор.

Ўтган йили бошларидан бери Мисрда кенг қулоч ёйган ва собиқ президент Ҳосни Муборакнинг қудратдан кетишига олиб келган норозиликларда "ултралар" фаол қатнашганлиги айтилади.

Лекин баъзилар уларни тинч намойишларни зўравонликларга айланишига ҳисса қўшган, дея айблаб ҳам чиқдилар.

"Ултарлар" бу айбловларни рад этганлар.