Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

100 ёшли Тўхта биби : 'Эй, Художон, ё Ватанимга қайтар ё жонимни ол...'

100 ёшли Тўхта биби бундан 100 йил бурун Туркманистондан Афғонистонга қочиб ўтган.

Тўхта биби бугун 100 га яқин набираю, эвара ва чевараларнинг бувиси.

У киши ҳозир Афғонистоннинг Туркманистон билан чегарага яқин Уч тепа қишлоғида яшайди.

Тўхта биби ҳануз ўз она Ватанини қумсаши, гоҳида Худога ёлвориб, "Ё ватанга қайтар ё жонимни ол", деб сўрашини айтади.

Афғонистон шимолидан мухбиримиз Канешка Туркистоний биби яшайдиган қишлоққа сафар қилиб, мана бу видеолавҳани тайёрлаган.

Мухбиримизнинг Афғонистоннинг шимолий чегараларига сафари давомида тайёрлаган видеолавҳаларининг давомини томоша қилиш учун веб саҳифамизни кузатиб боринг.