Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Канадада афғон муҳожирлари ўз жигарларини ўлдиришда айбдор топилди

Канадада истиқомат қилувчи афғон муҳожирлари оиласининг уч аъзоси - Муҳаммад Шафия, унинг хотини Туба Яҳё ва ўғли Ҳамид ўз жигарларини ўлдирганликда айбдор топилган.

Муҳаммад Шафиянинг 19, 17, 13 ёшли уч қизи ва биринчи хотини жасадлари 2009 йил Онтарионинг Кингстон шаҳридан ўтувчи каналга чўккан автомобилдан топилганди.

Прокурорларнинг айтишларича, қизларнинг отаси қизлари юриш-туриши, махфий равишда йигит танлагани ва очиқ-сочиқ кийинганидан ғазабланган.

Қизларнинг ўлдирилиши "номус қотиллиги" деб номланган ва Онтариодаги Кингстон шаҳри маҳкамаси уларнинг отаси, акаси ва онасига 25 йилдан қамоқ жазоси белгилаган.

Канададан Би-би-си мухбири Lee Carter лавҳаси ана шу ҳақда.