BBC navigation

Оврўпо ва Американинг уйсиз инсонлари

Сўнгги янгиланиш 31 январ 2012 - 15:27 GMT

Оврўпо ва Американинг уйсиз инсонлари

  • Ҳисобчи ва ҳаваскор сураткаш Ли Жеффрис Лондон, Рим, Париж, Лос Анжелес ва Нью Йорк каби шаҳарларда яшовчи дайди одамларнинг суратларини олган.
  • Жеффрис бошпанасиз одамларнинг суратини 2008 йилда Лондонда олишни бошлаган. У Лондон кўчасида ухлаб ётган ёш қизни кўрганидан сўнг уни суратга туширишга қарор қилган.
  • "У мени кўрдию, қичқиришни бошлади. Мен уялиб кетдим, кетсамми ё узр сўрасам деб ўйланиб қолдим", дейди у. У 18 ёшли қизга яқинлашиб, суҳбат қурган.
  • Бу воқеа Жеффрисни уйсиз одамлар ҳаёти билан қизиқтириб қўйган.
  • Уйсиз инсонларнинг ички ҳиссиётларини акс эттириш учун, Жеффрис улар билан яқинлашишга уринади.
  • Жеффрис қоғоз ва қаламсиз, норасмий ҳолда улар билан суҳбат қуради. "Ҳақиқий эҳтирослар"ни илғаш учун у суҳбат чоғида суратга олади.
  • Расмлар тайёрланаётганда сураткаш ёруғлик ва сояни қўллайди, ҳамда қаҳрамонларига, таъбир жоиз бўлса, диний бир тус беради.
  • Жеффрис суратлар учун уйсизларга овқат ё пул беради, ёки баъзи ҳолларда уларни қучоғига босади.
  • Жеффрис суратлар орқали тушган пулларни уйсизлар ҳайрия ташкилотларига беради ва кўчаларда яшаётган инсонлар "кўринмас одамлар" эмаслигини исботламоқчи бўлади.
  • Жеффриснинг кўпроқ суратларини кўрмоқчи бўлсангиз, қуйидаги сайтларга киринг. Lee_Jeffries https://twitter.com/Lee_Jeffries ва http://www.flickr.com/photos/16536699@N07/

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.