Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Қуёшдаги чақнашлар сайёрамизга хавф соладими?

7 март куни бошланган кучли геомагнит бўрон ҳозирга қадар Ернинг инфратузилмасига сезиларли таъсир кўрсатмаган.

Мутахассислар Қуёшдаги чақнашлар натижаси бўлган кўринишнинг сайёрамиздаги турли электрон тизимлар ва эенергетика тармоқларида узилишларга олиб келиши мумкинлигидан хавотир билдиришганди.

Олимларга кўра, Қуёшдаги икки йирик чақнашдан сўнг бошланган ҳозирги магнит бўрони охирги 5 йилда энг кучлиси бўлган.

Қуёшдаги чақнашдан ҳосил бўлган заррачалар жума куни ҳам ерни "бомбардимон" қилишда давом этади, уларнинг тезлиги секундига 1.3 минг километрни ташкил этади.

Аммо Ернинг магнит қатлами уларни сайёрамизга киритмайди.

Табиатдаги ушбу кўринишни Би-би-сига Тошкентдаги Астрономия институти директори Шуҳрат Эгамбердиев шарҳлаб берди.