Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Карачида одам ўғирлашлар Толиблар учун маблағ топиш йўли

Покистоннинг энг йирик шаҳри бўлмиш Карачи полициясига кўра, Толибон исёнчилари банкларни ўмариш, одам ўғирлаш ва товон талаб қилиш билан маблағ йиғиш йўлига кирган.

Одам ўғирлаш айниқса мўмай даромад олиб келадиган фаолият ҳисобланади. Гаровга олинганлар учун талаб қилинадиган товон кўпда миллионлаб долларга етади.

Би-би-си мухбири Ола Герин Толиблар қандай қилиб Покистоннинг молиявий марказида "иш юритаётганликларини" ўрганган.