Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистон-Сурия, йўлланма учун кураш бошланди...

Фото муаллифлик ҳуқуқи uff
Image caption Ўзбекистон Осиё қитъасига ажратилган тўртта йўлланманинг сўнггиси учун кураш олиб бормоқда...

2012 йилги Лондон Ёзги Олимпиада Ўйинларига Осиё қитъасидан сўнгги йўлланмани қўлга киритиш учун ўз курашини давом этдираётган Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бугун суриялик рақибларига қарши майдонга тушади.

Бу - ўзбекистонлик футболчиларнинг плей-офф учрашувлари доирасидаги дастлабки ўйинидир.

Сурия ва Ўзбекистон ўртасидаги учрашув Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади.

Уммон, Сурия ва Ўзбекистон орасидаги плей-офф беллашувлари Вьетнамда бўлиб ўтмоқда.

Жорий босқичда сўнгги - учинчи босқич саралаш беллашувларини ўз гуруҳларида 2-ўрин билан якунлаган жамоалар ғолиблик учун кураш олиб боришмоқда.

Яъни, плей-офф учрашувлари ғолиби 23 апрел куни Сенегалга қарши майдонга тушади ва ким зафар қучса, йўлланма ўша жамоага насиб этади.

25 март куни Сурия ва Уммон ўртасида бўлиб ўтган дастлабки учрашув эса, 1:1 дуранг ҳисоби билан якунланган.

Мен бугунги учрашув арафасида ўзбекистонлик фахрий футбол шарҳловчиси Ахбор Имомхўжаев билан боғланиб, Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг ғолиб чиқиш имкониятлари ҳақидаги фикри билан қизиқдим.