Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ахбор Имомхўжаев: 'Биз ўйиндан олдин руҳан енгилиб бўлгандик'

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFC

Лондон Ёзги Олимпиада Ўйинларига Осиё қитъасидан сўнгги йўлланма учун кураш олиб бораётган Ўзбекистон ҳал қилувчи учрашувда Уммонга 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Энди Уммон плей-офф беллашувлари ғолиби сифатида 23 апрел куни Англиянинг Ковентри шаҳрида Африканинг Сенегал жамоасига қарши майдонга тушади.

Ёзги Олимпиада Ўйинларига чиқиш орзулари чиппакка чиқмаслиги учун ўзбекистонлик футболчиларнинг ўйинни камида дуранг натижа билан якунлашлари тақозо этиларди.

Шундай экан, ўзбекистонлик футболчиларга нима панд берди?

Мен учрашув ортидан ана шундай савол билан ўзбекистонлик фахрий футбол шарҳловчиси Ахбор Имомхўжаевга боғландим.