Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Бу йилги қаттиқ қиш чорвага қирон келтирди'

Марказий Осиёда бу йилги қишнинг одатдагидан кўра совуқ ва узоқ келганлиги сабабли чорва молларига катта зарар етказилгани ҳақида хабарлар олинмоқда.

Қирғизистон қишлоқ хўжалиги расмийлари биргина Ўш вилоятининг ўзида 10 минг бош қорамол ва майда туёқли чорва нобуд бўлганлигини билдирдилар.

Бутун мамлакат бўйлаб чорванинг қанча қисми нобуд бўлгани ҳақида аниқ маълумот йўқ, лекин кўзга кўринарли қисми, дея айтилмоқда.

Қирғизистон Фавқуллода ҳолатлар вазирлиги чоп этган фотосуратларда кўплаб бош молларнинг нобуд бўлганини кўриш мумкин.

Бу борада Ўзбекистонда аҳвол қандай эканлиги ҳақида жиззахлик Бахтиёр Хамроев билан суҳбатлашдик.

Унга кўра, Ўзбекистонда ҳам об-ҳавонинг оғир келиши оқибатида мамлакатнинг жанубий ҳудуларидаги чорванинг 40 фоизига қадари нобуд бўлган деб тахмин қилинмоқда.