Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Тунги рейдлар келишуви стратегик битимга йўл очади

Афғонистон ҳукумати АҚШ билан ҳарбийларнинг тунгги текширувлари афғонларнинг раҳбарлиги остида ўтиши ҳақидаги келишувни имзолаган.

Афғонистон мудофаа вазирлиги ва Американинг Афғонистондаги қўмондонлиги ўртасидаги янги келишувга биноан тунда ўтказиладиган амалиётларда АҚШ кучлари иккинчи даражали вазифани бажаради.

Тунги рейдлар Афғонистон билан АҚШ ўртасидаги узоқ муддатга мўлжалланган стратегик ҳамкорлик шартномаси имзоланишига асосий тўсиқлардан бўлиб келаётган эди.

Икки мамлакат ўртасидаги стратегик битимнинг кейинги ойга мўлжалланган НАТО саммити пайти имзоланиши кутилмоқда.

Би-би-си мухбири Билол Сарварийнинг видеолавҳаси