Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Титаник' ҳалокати 100 йиллигини ўша йўлдан юриб нишонлашмоқчи

Британиянинг Саусхемптон бандаргоҳидан 8 апрел куни MS Balmoral саёҳат кемаси йўлга чиқди.

Кема 1912 йил 15 апрелида Атлантика уммонида музтоғ билан тўқнашиб ҳалокатга учраган "Титаник" кемасининг йўналишини такрорлашга қарор қилган.

MS Balmoral бортида 28 мамлакатдан чиққан саёҳатчилар, 100 йил олдинги ҳалокатда нобуд бўлган инсонларнинг авлодлари бор.

Ушбу хотира саёҳатида Би-би-си мухбири Жон Кей ҳам иштирок этмоқда.