Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Руслан Чагаев: 'Жанг бунчалик тез тугайди деб ўйламагандим' - эксклюзив

Профессионал бокснинг WBA таснифи бўйича энг оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, ўзбекистонлик донгдор боксчи Руслан Чагаев америкалик рақиби Билли Зумбрунни учинчи раунддаёқ мағлубиятга учратди.

Учинчи раунд бошида Русланнинг чап қўли билан рақибига берган кучли зарбаси жанг тақдирини ҳал қилди.

Билли Зумбрун ўша зарбадан сўнг ўзини ўнглаб ололмади ва нокаутга учраганини тан олди.

Кечаги жанг ортидан Би-би-си Ўзбек Хизматига берган эксклюзив суҳбатида ўзбекистонлик донгдор боксчи яна Жаҳон чемпионлиги камари учун курашиш аҳдида қатъий эканини айтди.