Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Одил Аҳмедов: 'Барса барибир ўз ўйинини йўқотмайди'

Фото муаллифлик ҳуқуқи Anzhi

Дунёнинг энг кучли жамоаси бош мураббийси Хосеп Гвардиола жорий футбол мавсуми тугагач, вазифасидан кетишга қарор қилган.

Унинг айтишича, "Барселона" билан мавжуд бир йиллик шартномасини узайтириш нияти йўқ.

41 ёшли мураббий ўз истеъфоси сабабини толиққани ва ўз зиммасига юклатилган масъулиятни ортиқ уддалай олмаслиги билан изоҳлаган.

Барса "Пеп" Гвардиоланинг тўрт йиллик мураббийлиги остида икки бор Чемпионлар лигаси чемпиони, уч марта Испания чемпиони, Оврўпо Суперкубоги, Испания Кубоги ва Қитъалараро Кубоклар соҳибига айланганди.

Ўзининг ниҳоий орзуси Испаниянинг наҳанг Барсасида ўйнаш эканини яширмайдиган Ўзбекистон футболи юлдузи Одил Аҳмедов ҳам "Пеп" Гвардиоланинг ишлаш услубини ҳурмат қилганини айтади.

Ҳозир Россиянинг бойвачча "Анжи"сида тўп сураётган Одил Аҳмедов бош мураббийсининг истеъфоси ортидан, дунёнинг энг кучли жамоаси ўз ўйинини йўқотмайди, деган ишончда.

Ўзбекистонлик юлдуз футболчи билан суҳбатимизда тингланг.