BBC navigation

Марказий Осиё даниялик Оле Олуфсеннинг юз йил аввалги суратларида

Сўнгги янгиланиш 2 май 2012 - 14:21 GMT

19th-century Central Asia in Ole Olufsen's photographs

  • Оле Олуфсен 1898 йил қишини Хоруғда ўтказган. Мана бу суратда унинг қўшниси Залил ўз уйи томини қордан тозаламоқда. Залил данияликларга помирликларнинг шуғноний тилини ўргатган. Унинг овози шунчалар баланд жаранглаганки, ҳатто деворлар титраган.
  • Горанлик уч оқсоқол ўз овозларини эшитиб кўришаяпти. Фонограф унда ҳали энди кашф этилганди. У бу сурат олинишидан икки йил аввалгина ишга тушган.
  • Помирликлар хўжаликда қўлланилувчи жиҳозларни ёғоч ё лойдан ясаганлар. Темир кўза ва патнислар Афғонистондан олиб келинган.
  • Бу - Марғилон молбозори. Фарғона водийсининг унумдорлиги ва иссиқ ҳавоси пахта етиштириш учун ер қидираётган Русия ҳукумати учун бебаҳо туюлган.
  • Бухоро минтақанинг маданий маркази эди. Олуфсен учратган қатор бухоролик аёллар суратларга ҳижоб тақмай тушганлар.
  • Бу аёлнинг кимлиги номаълум эсада, унинг бадавлат оиладан эканини илғаш мумкин.
  • Олуфсен ёзишича, таълим етти ёшдан катта ўғил болалар учун мажбурий бўлган. Улар ўзбек ва тожик шеърияти, Ҳофиз, Навоий, Бедилни, Темурнинг тарихи ва Қуръонни ўрганганлар. Пайшанба кунлари улар муаллимга пишириқлар келтирганлар. Девордаги замонавий соатга эътибор беринг.
  • Хивада Олуфсен яқин келажакда хонларнинг авлодлари кўчаларда сув ва мева сотиб кун кўришини башорат қилади.
  • Олуфсен мана бу кемада Амударё бўйлаб кезган. У дарё бўйидаги гўзал боғлар, ва Афғонистонга қатновчи кемаларнинг кўплигини ёзиб қолдирган. У чодирларига иконалар тикилган рус балиқчиларини ҳам учратган.
  • Бу тарихий суратлар Олуфсеннинг уникал коллекциясининг бир кичик қисми, холос. Яна юзлаб суратлар Данияда, ҳали ҳам шиша парчаларида сақланади.
  • Суратлар Эстер Филнинг "Марказий Осиё тадқиқоти" китоби ва Копенгаген Миллий Музейи архивидан олинди. Муҳаррир: Моника Уитлок

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.