BBC navigation

Тожикистонлик ўзбеклар етакчиси ўзига ҳужумда расмийларни айбламоқда

Сўнгги янгиланиш 8 май 2012 - 12:16 GMT

Салим Шамсиддиновни уч йигит дўппослаган

Тожикистон жанубидаги Қўрғонтеппа шаҳрида 5 май куни номаълум шахслар томонидан калтаклаб кетилган Хатлон вилояти Ўзбеклар Жамиятининг раиси Салим Шамсиддинов унга ҳужум қилганлар ҳозирга қадар топилмаганини айтди.

Салим Шамсиддиновнинг даъво қилишича, калтакланган кунининг ўзидаёқ полицияга ариза топширган эса-да, ҳозирга қадар қидирув ишлари бошлатилмаган.

Жаноб Шамсиддинов ўзининг калтаклаб кетилишини мустақил "Миллат" ҳафтаномаси билан бўлган суҳбатига боғлаган.

Суҳбатда у Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларнинг совуқлашуви учун икки мамлакат раҳбарларини айблаган эди.

"25 апрел куни мен вилоят мустақил газетасига ўзбеклар масаласида катта интервью бердим. Мен унда (ўзбекларга қарши муносабат) ирқий дискриминацияга айланаяпти, деган гапларни гапиргандим... Ҳамма районда, ҳамма жойларда ўзбек мактабларини тожикчага айлантираяпти, бу геноциднинг бир тури", - дейди у.

У ҳужум ортида сиёсий сабаблар ётгани ва ҳужум расмийлар томонидан уюштирилганига ишонгани туфайли шифохонага бормаганини айтади.

Салим Шамсиддинов бошига еган кўплаб зарбалар туфайли уйига олиб келишгач, ҳушидан кетган.

"Ўч-тўрт кундан бери духтирларга телефон қиламан, биронтаси яқинлашмайди", - дейди у.

Унинг ишонишича, ўзбек ва тожик халқи орасида тотувлик мавжуд ва қариндош-уруғи ўзбек бўлмаган тожикни топиш қийин, лекин асосий муаммо давлат ҳукуматлари орасида.

Салим Шамсиддинов билан суҳбат

Тожикистон жанубидаги Қўрғонтеппа шаҳрида 5 май куни номаълум шахслар томонидан калтаклаб кетилган Хатлон вилояти Ўзбеклар Жамиятининг раиси Салим Шамсиддинов унга ҳужум қилганлар ҳозирга қадар топилмаганини айтди.

Тинглашmp3

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Ушбу мавзуга оид кўпроқ материаллар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.