BBC navigation

Дина Хўжаева-Пенсон асарлари

Сўнгги янгиланиш 17 май 2012 - 11:03 GMT
  • Тошкентдаги Art and Fact галереяси Ўзбекистоннинг биринчи аёл фотографи Дина Хўжаева-Пенсон асарлари кўргазмасини очишга тайёрланмоқда.
  • Хўжаева-Пенсон хоним 1960-70 йиллар давомида ўз турмуш ўртоғи - кинорежиссёр Файзулла Хўжаевга журналистик очерклар ва ҳужжатли фильмлар яратишга ёрдам берган. У, шунингдек, Телевидениенинг ўзбек студиясида 30 йилдан ошиқ хизмат қилган.
  • Дина Хўжаева-Пенсон нафақат иқтидорли сураткаш, балки 1920-30 йилларда Совет Ўзбекистони солномасини яратган машҳур фотограф Макс Пенсоннинг қизидир.
  • Дина Хўжаева-Пенсоннинг Тошкентда кўргазмага қўйилаётган 106та асари ичида аксар суратлар унинг Мирзачўл бўйлаб олган "Оч чўл" сериясига тегишли.
  • Доирачи қиз. "Замон кумирлари" сериясидан (1960-70 йиллар)
  • Сувоқчилар бригадири. "Оч чўл" сериясидан (1957-60 йиллар)
  • Оқсоқолнинг қизи. "Оч чўл" сериясидан (1957-60 йиллар)
  • Оқсоқол. "Оч чўл" сериясидан (1957-60 йиллар)
  • Экскаваторчи Юрий Вареницин. "Оч чўл" сериясидан (1957-60 йиллар)
  • Дина Хўжаева-Пенсон 1950-60 йилларда турмуш ўртоғи Файзулла Хўжаев билан Мирзачўлдаги оилаларнинг ҳаётини кузата бошлаган.
  • Иссиқ кунда иссиқ нон. "Оч чўл" сериясидан (1957-60 йиллар).
  • Булочка кўтарган парижлик болакайлар. "Оврўпога саёҳатларим" сериясидан (1972-79 йиллар)
  • Дина Хўжаева-Пенсон 1970 ва 1980 йиллар орасида Франция, Италия, Британия ва бошқа Оврўпо давлатларига сафар қилди.
  • У баъзи суратларини ҳаракат қилаётган сайёҳлар автобуси деразасидан олган.
  • "Ҳаммаси бир сониянинг ичида юз беради. Ўша онни тўхтатиб, камера тугмасини босаман, бўлди", - дейди Дина Хўжаева-Пенсон.
  • Кўргазма Art and Fact галереясида 23 майда очилади.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.