Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

'Россия ҳибсхоналарида 364 ўзбекистонлик сақланмоқда'

Россия Президенти Владимир Путиннинг учинчи марта сайланганидан кейин Ўзбекистонга илк ташрифи арафасида Хоразм вилоятидаги "Нажот" инсон ҳуқуқлари жамияти икки мамлакат раҳбарларига мурожаат қилган.

Жамият Ўзбекистон ва президентларидан расмий музокаралар пайти ўзбек меҳнат муҳожирлари ва уларни ҳимоя қилиш масалаларини кўтаришларини ҳам сўраган.

"Ўзбек меҳнат муҳожирлари сизларнинг ёрдамингизга муҳтожлар ва ўз эътиборингизни қаратишингизни талаб қиладилар", деб бошланади Хоразм вилоятидаги "Нажот" жамияти эълон қилган мурожаат.

Жамият раҳбари Ҳайитбой Ёқубовнинг Би-би-сига айтишича, "Нажот" ташкилотида шу кеча-кундузда Россия қамоқхоналарида 364 Ўзбекистон фуқароси сақланаётгани ҳақидаги маълумот бор.