Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Миржалол Қосимов футбол мактабининг ўз номи билан аталишига нима дейди?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Бунёдкор" клуби Бош мураббийси Миржалол Қосимов сўнгги янгиликдан хурсанд экани ва ўз номидаги футбол мактабидан вақти келиб яхши футболчилар етишиб чиқишига ишончи комил эканини айтади.

Ўзбекистонда таниқли футболчи шарафига очилаётган илк футбол мактаби Андижоннинг Избоскан туманида 30 июндан бошлаб фаолият юрита бошлайди.

Туман ҳокимияти ва маҳаллий спорт мактаблари раҳбарияти ташаббуси билан очилаётган мактабда таҳсил текин бўлади ва унда ўнлаб ўғил болалар таҳсил олишлари мумкин бўлади.

"Ёшлигимизда ўзимизнинг ҳам қайсидир ўйинчига ўхшагимиз келган, ўшанга қараб, ҳавас қилиб, футбол сирларини ўрганганмиз. Ҳаётда шу нарсалар жуда катта фойда берган", дейди ўз даврининг юлдуз футболчиси.

Унинг айтишича, бу каби футбол клублари ёшлар учун жудаям фойдали ва уларга катта нафи тегади.

Миржалол Қосимов билан суҳбатни тинглаш учун плейерни ўйнанг.