Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати бир йил ичида нималарга эришди?

Image caption Ўзбекистон Халқ Ҳаракати асосий мақсади Каримов тузумини ағдариш эканини айтади

Ўзбек мухолифатининг бир қатор гуруҳларини ўзида бирлаштирган Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ўтган ҳафта охирида Прага шаҳрида ўзининг иккинчи қурултойини ўтказиб, Каримов тузумига қарши кураш бўйича янги режани ишлаб чиққан.

Ҳаракат фаоллари ва кузатувчилар дохил 50 дан зиёд киши иштирок этган қурултойда қабул қилинган бу режа етти банддан иборат.

Ўтган йил баҳорида ташкил этилган Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Ўзбекистондаги жорий ҳокимиятни ағдаришни мақсад қилганди.

Хўш, бир йил вақт ичида ҳаракат нимага эришди?

Би-би-си қурултой сўнгида айни савол билан Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг мувофиқлаштирувчиси Намоз Нормўъмин ва ҳаракат фаоли, журналист Тўлқин Қораевга мурожаат қилган.

Суҳбатни Намоз Нормўмин бошлаб беради.