Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Мали Исломчилари нега суфий мақбараларини бузишмоқда?

Малида Исломий жангарилар Суфийларнинг масжид, мақбара ва қадамжоларини вайрон қилишмоқда.

Аксарият Мали мусулмонлари суфийлик тариқатига эътиқод қиладилар. Лекин радикал исломчилар фикрича, суфийлик - хато йўл.

Малида тобора мавқеи ошаётган ўта анъанадор Ваҳобийлар ҳам Исломий жангарилар ҳаракатларини қоралашаётир.

Лекин қудратга интилаётган сиёсий Исломий кучлар на халқаро босимларга бўйин эгишмоқда ва ё на анъанадор диний олимларга қулоқ солишмоқда.

Таҳлилчиларга кўра, шу асно Мали мусулмонлари орасида бўлиниш юз бераётир ва бу жамиятни низоларга етаклаши мумкин.

Шунингдек, Исломий меъморчилик ва маданият обидалари бўлмиш Тимбукту масжиди ва суфий мақбаралари тақдири ҳам хавф остида қолаётир.