Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Бир қўллик моҳир пианиночи

Николас Маккарти ўсмирлигида ёш пианиночилар учун махсус мактабга ўқишга кирмоқчи бўлган вақти бу интилиши бефойда бўлишини айтишган.

Мактаб директорининг ўшанда айтишича, бир қўл билан Николас бу соҳада узоққа бора олмайди ва ўзининг ҳам, бошқаларнинг ҳам вақтини зое кетгазмагани маъқул...

Балки бошқалар бу гаплардан сўнг умидларидан кўз узган бўлишарди, лекин Николас танлаган йўлидан қайтмади ва обрўли Қироллик Мусиқа Коллежини пианино соҳаси бўйича битириб чиққан биринчи бир қўллик пианиночи бўлди.

Ҳозирда Николас Маккарти профессионал мусиқачи сифатида иш юритмоқда.