Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Лондон Паралимпиада ўйинлари: Ҳусниддин Норбеков олтин медалга даъвогар

Лондонда Паралимпиада ўйинлари бошланмоқда.

29 август куни ўйинларнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтади.

Бу сафар Ўзбекистондан 10 нафар спортчи қатнашиши кутилмоқда.

Айни дамда улар Лондонга етиб келишган.

Ўзбекистон жамоаси Лондондаги ўйинларда камида 5 та медал олишни мақсад қилган.

Ўзбекистон паралимпиада ўйинларида 2004 йилдан бери иштирок этиб келади.

Афинадаги ўйинларда бир киши қатнашган бўлса, Пекиндаги ўйинларда 2 спортчи Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган.

Ўзбекистон шу вақтгача паралимпиада ўйинларида совринли ўринларни қўлга киритмаган.

Бироқ бу сафарги ўйинларда Ўзбекистон спортчилари ушбу, таъбир жоиз бўлса, анъанани бузишни мақсад қилган.

Ана шундай спортчилардан бири ядро ва диск улоқтириш бўйича Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиши кутилаётган Ҳусниддин Норбеков олтин медалга умидворлардан.

У очилиш маросимида Ўзбекистон байроғини кўтаради.

Биз ўзбекистонлик спортчиларнинг Лондонга сафари арафасида Ҳусниддин билан суҳбатлашиб унинг спортдаги мувафаққиятлари ҳақида сўрадик.