Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ҳакамни Березовскийга қараганда Абрамович кўпроқ ишонтирган

Британиядаги маҳкама россиялик корчалонлар Борис Березовский билан Роман Абрамович ўртасидаги можаро юзасидан ўз қарорини эълон қилди.

Маҳкама жаноб Березовскийнинг Роман Абрамовичга даъвосини қондирмаган.

Ҳакам Элизабет Глостер айтишича, маҳкаманинг асосий вазифаси қайси бир тарафга ишониш бўлган, Глостер хоним жаноб Березовскийнинг сўзларига ишонмасликка тўғри келганини айтган.