Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Мисрда биринчи маротаба ҳижобли бошловчи аёл экранларда пайдо бўлди

Миср телевидениесида охирги 50 йил мобайнида биринчи бор ҳижобли дастур бошловчиси пайдо бўлди.

Янгиликларни тақдим қилган Фотима Набил оқ-сариқ рангдаги ҳижобда бўлган.

Собиқ президент Ҳусни муборак даврида телевидениеда ҳижобли аёлларнинг чиқишларига норасмий таъқиқ қўйилганди.

Лекин ҳозирда қудратда бўлган "Мусулмон биродарлари" бошчилигидаги ҳукумат мамлакат аёлларининг 70 фоизи ҳижобда эканликларини айтиб, бу таъқиқни бекор қилган.