Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Энди покистонлик имом шаккокликда айбланмоқда

Покистон маҳкамаси шаккокликда айбланган 14 ёшли қизни гаров эвазига озодликка чиқарган.

Ҳакам Муҳаммад Аъзам Хон қизни 10,500 доллар эвазига озод қилинганини айтган.

Би-би-си мухбирининг айтишича, бу Покистонда шаккокликда айбланган кишининг гаров эвазига биринчи марта озод қилиниши ҳисобланади.

Икки ҳафта олдин полиция насроний динига мансуб қизни Қуръон саҳифаларини ёққанликда гумон билан ҳибсга олган эди.

Маҳаллий аҳолининг айтишича, Исломобод чеккасида яшовчи Римша Масиҳ тўрвасида муқаддас Қуръоннинг йиртилган саҳифалари бўлган.

Маҳаллий имом Холид Чиштийнинг ўринбосари "қизчанинг халтасига имом Холид ёқилган Қуръон саҳифаларини қўяётганини кўрдим," деб айтганидан сўнг воқеа бошқача тус олган.