Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Ўзбекистонлик авангард-рассом Волков асарлари Christie's кўргазмасида

1886 Туркистоннинг Скобелев, кейинчалик Фарғона, дея аталган шаҳрида туғилган рассом Александр Волковнинг асарлари шу кунларда Лондондаги Christie's ким-ошди савдо уйининг кўргазмалар бўлимида намойишга қўйилган.

Бу Туркистон авангардининг отаси ҳисобланмиш Волков асарларининг хориждаги дастлабки кўргазмасидир.

Танқидчиларга кўра, Александр Волков ғарб тасвирий услубларини шарқнинг ёрқин бўёқлари билан бирлаштиришга муваффақ бўлган санъаткордир.

Аммо унинг асарлари "шўролар реализми услубига зид", дея 1940 йиллар ўрталарида омма кўз ўнгидан йўқотилади.

1957 йили Тошкентда унинг ҳаётлиги давридаги ягона расмий кўргазмаси бўлиб ўтган. Кўргазмадан сал вақт ўтмай рассом оламдан кўз юмди ва асарлари яна омма наздидан йўқолди...