BBC navigation

Париждаги Лувр музейида Исломий санъат намуналари

Сўнгги янгиланиш 21 сентябр 2012 - 10:57 GMT
  • Париждаги Лувр музейида Оврўпода энг йириги деб таърифланаётган Исломий санъат галереяси очилди. Галерея мана бу тўлқинсимон том остида жойлашган.
  • 20 йил муқаддам шиша пирамидалар қад кўтарганидан бери илк бор қўшилган янги бўлим музей учун ўта аҳамиятли дейиш мумкин.
  • Исломий санъат галереясини Франция Президенти Франсуа Олланд очиб берган.
  • Исломий санъат бўлими учун жами 100 миллион евро сарфланган. Саудиялик миллиардер Шаҳзода Валид бин Талал, рафиқаси Малика Амира ал-Тавил ҳамда Озарбайжон Президентининг рафиқаси Меҳрибон Алиева бунга 17 миллион евро хайрия қилишган.
  • Дастасида от боши ишланган ханжар 17 аср Ҳиндистонда бобурий шаҳзодалар ҳукмронлик қилган даврга тааллуқли. Нифрит от бошига ёқут, зумрад ва олтин билан безак берилган.
  • Галереядаги энг қадимий буюмлардан бири бу - ёғоч эшикнинг бир томони. У ҳозирги Ироқда жойлашган Самарра шаҳридаги халифа саройи эшиги бўлган
  • Мана бу биллур қумғон Қоҳирада 11-асрда ишланган.
  • Аслида фаввора жўмраги бўлган мана бу бронза шер 12-13 асарларда Испания жанубидаги Андалусияда халифалик даврида ишлаганига ишонилади.
  • Лувр директори Анри Луареттга кўра, галереялардан мақсад "цивилизациянинг нурли, жозибадор қиёфаси"ни намойиш этишдир

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.