Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди

Афғон қизларини қандай келажак кутмоқда?

Афғонистондаги хорижий кучлар чиқиб кетиши ортидан, у ердаги миллионлаб қизларнинг ҳаёти янада оғирлашиши мумкин, деган хавотирлар кучаймоқда.

Ҳамон балоғатга етмаган қизлар кун бўйи ишлашади, мажбуран турмушга берилади ва миллионлаб қизлар мактаб бора олишмайди.

Мамлакатда аҳвол нотинчлашса, хотин-қизлар ҳуқуқлари йўлида эришилган ютуқлар яна йўққа чиқиши эҳтимоли катта.

Хуллас, Толибондан кейин ижобий ўзгариш бўлишига умид қилган миллионлаб афғон хотин-қизларининг яқин келажакдаги ҳаёти қандай кечиши номаълум қолмоқда.