BBC navigation

Guli янги кийимларини Пекин модалар кўргазмасида намойиш этди

Сўнгги янгиланиш 1 ноябр 2012 - 13:12 GMT
  • Пекиндаги China Fashion Week ҳафталигида Президент Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова ўзининг Guli брендидаги янги фасонларини намойиш этди.
  • Guli ижодининг сўнгги намуналари деб тақдим этилаётган кийимлар бундан олдин Тошкентда Гулнора Каримова ташкил этган Art Week Style.uz-2012 ҳафталигида намойиш этилган эди.
  • Ўзбекистон матбуоти хабарларига кўра, Пекинда Гулнора Каримованинг аёллар учун Mysterious for woman деб номланган духиси, эркакларга мўлжалланган Victorious for men атирининг ҳам тақдимоти бўлиб ўтган.
  • Victorious for men эркаклар атирининг тимсоли сифатида олинган Туркиянинг "Муҳташам аср" сериалида Усмонли Турклари Императори Султон Сулаймон роли билан машҳур бўлган Холит Эргенч Тошкентдаги тадбирда иштирок этгани учун танқидларга тутилганди.
  • Ўтган йили Guli ўзининг янги фасонларини Нью-Йоркдаги модалар кўргазмасида намойиш этишни режалаган.
  • Бироқ Ўзбекистондаги мажбурий болалар меҳнатига қарши фаоллар Нью-Йорк модалар кўргазмаси ўтаётган бино қаршисида Гулнора Каримова тадбирига қарши норозилик амалиётини режалаганлар.
  • Шундан сўнг Гулнора Каримова ўзининг модалар кўргазмасини Нью Йоркдаги Cipriani ресторанида ўтказди.

Videos and Photos

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.