BBC navigation

Обама ва Ромни: Суратларда акс этган ҳаёт йўллари

Сўнгги янгиланиш 6 ноябр 2012 - 12:05 GMT

Томоша қилинг

  • Оқ Уй ҳали тушларига ҳам кирмаган бир пайтда....Гўдак Барак Гавайида антрополог онаси Анн Данҳам билан. Миттивой Митт эса, сўнгроқ American Motors ширкати раҳбари ва Мичиган штати губернатори бўлган отаси Жорж Ромни билан. (AP)
  • Бундан ортиқ америкалик бўлиш мумкин эмас. Бири Гавайида, бошқаси Детройтда ўзларининг бейсболга бўлган қизиқишларини намойиш этишмоқда. (AP)
  • Отаси ҳаётида муҳим ўрин тутмаган эса-да, Обама ўз шарифини кениялик иқтисодчи бўлган отасидан олган. Сурат отасининг Гавайига қилган камдан-кам сафарларидан бири чоғида олинган. Митт эса, отасига жуда яқин бўлган. Отаси Мичиган губернаторлиги мақомига кўтарилиши ортидан икковлон Нью-Йоркда Жаҳон кўргазмаси чоғида биргаликда суратга тушишган. (AP)
  • Гарварддаги таҳсили ортидан, ўзи ҳам ҳуқуқшунос бўлган Барак Обама Чикагодаги адвокатуралардан бирида бўлажак рафиқаси Мишель Робинсонни учратади. Митт ва Анн эса, бир-бирларини ҳали мактаб пайтлариданоқ билишади. Митт Францияда икки йилдан ортиқроқ миссионерлик билан шуғулланган пайтда Анн мормонликка эътиқод қўяди.
  • Митт ортга қайтишидан кўп вақт ўтмай, икковлон оила қуришади. Тўйлари бўлган пайтда икковлон ҳам талаба бўлишган. Обама ва Мишель эса, 1992 йилда Чикагода оилавий узвларини боғлашади.
  • Барак Обама Чикаго Университетининг Ҳуқуқшунослик мактабида ишлайди. Бир неча бор Иллинойс штатидан сенатга сайланади. Митт Ромней эса, менежмент бўйича консультант бўлиб ишлайди. Bain Capital хусусий кўчмас мулк ширкатини ташкил этишда ўз ҳиссасини қўшади. 1994 йилда Массачусет штатидан сенатга сайланиш уринишлари чиппакка чиқади, у Тед Кеннедига ютқазиб қўяди. (АР)
  • Оилалари икковлоннинг ҳаётларида ҳам муҳим ўрин тутади. Ромниларнинг барчаси ҳозир улғайиб қолган 5 ўғиллари ва 18 набиралари бор.
  • Президентлик фаолиятида жудаям банд эканига қарамай, Барак Обама ҳам кечки овқатни Мишель ва икки қизи билан бирга танаввул этиша ҳаракат қилади. Икковлон собиқ президент Жимми Картердан сўнг Оқ Уйда ёш болалари билан яшаётган илк жуфтдир.
  • Барак Обама ўзини бутун Америка Қўшма Штатларида машҳур қилиб юборган нутқига ҳозирлик кўрмоқда. У ўз нутқини 2004 йилда Демократларнинг Миллий Йиғини чоғида ирод қилади. 2002 йилги Қишки Олимпиада Ўйинларидаги фаолияти эса, Митт Ромнининг Массачусет губернаторлиги курсисини эгаллашида жудаям асқотади. (AP/Getty)
  • Икковлон ҳам соғлом турмуш тарзига жуда эътибор беришади. Обама баскетбол ўйнашни жуда ёқтиради. Уни билганларга кўра, баскетболни жуда қотиради. Митт Ромни эса, турли спорт турларига қизиқади. (AFP/AP)
  • Фақат очиқ ҳавода бўлиш баҳонасида экани билан изоҳлашса-да, гольф икковлоннинг ҳам жону диллари. Митт Ромни яна сузишни ҳам ёқтиради. (АР)
  • Сайловолди кампанияси чоғида рафиқалари ўзларининг оташин нутқлари билан эрларининг жонларига ниҳоятда оро киришди. Мишель Обама болаларнинг саломатлиги мавзусида сўз юритган бўлса, Ромни хоним хотирани йўқотиш ва кўкрак саратонига қарши қандай курашаётгани ва турли болалар жамғармалари билан яқиндан иш олиб бораётгани билан мақтанди.

Videos and Photos

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.