BBC navigation

Фоторепортаж: Исроил-Ғазо можароси

Сўнгги янгиланиш 21 ноябр 2012 - 10:32 GMT
  • Исроил Ғазо бўлгасини, Ҳамас Исроил ичкарисини нишонга олишда давом этмоқда. Айни пайтда оташкесим келишувига эришиш йўлидаги халқаро саъй - ҳаракатлар кучайган.
  • Исроил армияси тун оша Ғазода 100дан ошиқ "террор нуқталари"га ҳужум қилгани, улардан тахминан элликтаси ерости ракета отиш ускуналари бўлганини хабар қилди. Жумладан, Ғазо шаҳридаги Ҳамас Ички ишлар вазирлиги биноси ер билан яксон этилган.
  • Ғазонинг катта қисми электр қувватисиз қолган.
  • Исроил жанубида Ғазо тарафдан ракета келаётгани юзасидан огоҳлантириш берилди.
  • Ғазо чегарасида минглаб Исроил қўшинлари келтириб қўйилган. Улар қуруқликдан эҳтимолий ҳужумларга буйруқ кутишмоқда.
  • АҚШ Давлат Котиби Ҳиллари Клинтон Ғарбий Соҳилга сафар қилаяпти. У сўнг Исроил раҳбарияти билан музокаралар учун Қоҳирага учади.
  • Тел-авивдаги автобусда юз берган портлашда 10дан ортиқ киши яраланган. Полиция буни "террор ҳужуми" деб таърифлаган.

Videos and Photos

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.