BBC navigation

Майяларнинг охир замони ёки қачон қиёмат қойим бўлади?

Сўнгги янгиланиш 21 декабр 2012 - 14:24 GMT

Майяларнинг охир замони ёки қачон қиёмат қойим бўлади?

  • Дейлик, виржиниялик Ҳолли ва Жей Блевинслар оиласи қўшнилари билан бирга қиёмат қойим бўлиб, бирор бир ҳалокат ёки фуқаровий тартибсизликлар юз берса, керак бўлиб қолар, деган эҳтимолда озиқ-овқат ғамлашаётган экан.
  • Франция жануби-ғарбидаги Бугарач ҳокимияти биноси ташқарисида эса, оммаий-ахборот воситалари ходимлари тўпланишган. Масъуллар тоққа элтувчи йўлни тўсиб қўйишган. Чунки айримлар номаълум учар объектларда келган мавжудотлар ўзларини қутқаришига ишонишаркан.
  • Туркиянинг ғарбий Сиринчи қишлоғида ҳам кўчаларни полиция ходимлари қўриқлашмоқда. Майяларнинг тақвимига ишонган айрим маҳаллий одамлар бу қишлоққа оқиб келишмоқда. Улар худди шу ердан Биби Марям жаннатга кўтарилган, шунинг учун ҳам хавфсиз, деган ўйда эканлар.
  • Аммо қишлоқдаги кичиккина бозорда савдо қизғин. Сайёҳлар охир замонга алоқадор рамзларни сотиб олишмоқда.
  • Интернет, Голливуд ва ҳамма нарсага қизиқувчи оммавий-ахборот воситалари туфайли 2012 йил якунида қиёмат қойим бўлармиш, деган гап инсоният тарихидаги энг кўп тарқалгани бўлибди.
  • Агар, давлат матбуоти тарқатган хабарларга қаралса, Хитойда айнан шундай миш-мишларни тарқатиб юрган 500 дан ортиқ киши ҳибсга олинган. Ҳатто, урумчилик Лу Женҳай бор пулини сарфлаб, қиёмат қойим бўлса, жонимни асрар, деган хаёлда кема қуришга ҳам киришган экан.
  • 21 декабр кўплаб тақвимларда қишқи қуёш туриши санаси ҳисобланиб, зулматнинг якун топиши ва нурнинг қайтиши сифатида рамзий маъно касб этади.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.