BBC navigation

Қрим тоғларида қишнинг бетакрор манзаралари - фотолавҳа

Сўнгги янгиланиш 25 декабр 2012 - 16:40 GMT
  • Россиялик фотограф Данил Коржонов Ай Петри чўққисига чиқа туриб, Қрим тоғларидаги қаҳратон қиш манзараларини муҳрлашга муваффақ бўлган
  • Қрим Республикаси Украина ҳудудида, Қора ва Азов денгизлари ўртасидаги ярим оролда жойлашган.
  • Ай Петри Украинанинг энг сершамол нуқтасидир. У ерда йилнинг 125 куни шамол билан ўтади.
  • Сураткашга кўра, ушбу ярим орол - тоғларга яёв саёҳат қилиш учун энг яхши жой. Бироқ, бу минтақа халқаро сайёҳларни у қадар ўзига торта олгани йўқ. Чунки, Қрим тоғларига етказувчи транспорт тармоғи жуда кам.
  • Коржонов олган суратлардан қиш ойлари Қримда қанчалар қаттиқ келишини аниқ-равшан кўриш мумкин.
  • "Мен Қрим ярим оролини севаман ва у ер руҳим қайсидир маънода ором топувчи маскан эканига ишонаман", дейди фотограф. Шунингдек, Данил Коржонов Қрим ўзига Япониянинг Ҳоккайдо ороли ва ё Исландиядаги гўзал манзаралар, муқаддас ғорлар, монастрлар ва соҳилларини эсга қолишини айтади.
  • Данил Коржонов Москвада яшаб, ижод қилади. У асосан пейзажларни суратга олади. Сураткаш ёз иссиғи, қаҳратон совуғига қарамай, ойлаб умрини табиат қўйнида ўтказади.

Videos and Photos

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.