BBC navigation

Покистонлик балиқфуруш интернетнинг янги сенсацияси

Сўнгги янгиланиш 8 январ 2013 - 13:17 GMT

Медиа плейер

Лондонда балиқфурушлик қилувчи Муҳаммад Шоҳид Назирнинг бозорда балиғига харидор чақириб, хиргойи қилаётган қўшиғи Youtube да миллионлаб одамларнинг эътиборини ўзига жалб этган. Айримлар уни, ҳатто, Осиёнинг янги Сайи, деб ҳам аташмоқда.

Тинглашmp3

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

Лондонда балиқфурушлик қилувчи Муҳаммад Шоҳид Назирнинг бозорда балиғига харидор чақириб, хиргойи қилаётган қўшиғи Youtube да миллионлаб одамларнинг эътиборини ўзига жалб этган. Айримлар уни, ҳатто, Осиёнинг янги Сайи, деб ҳам аташмоқда.

Буюк Британияга келганига бир йилдан сал ошган Муҳаммад асли Покистоннинг Лаҳор шаҳридан.

Лондонда эса, таҳсил олиш билан бирга, Queen's бозорида балиқфурушлик ҳам қилади.

У айтаётган қўшиқ матни жуда оддий - "Хонимлар, кеп қолинг, оп қолинг, бир фунтга балиқлар бор...".

Аввалига бозор аҳлининг орасида ниҳоятда оммалашиб кетган қўшиққа қисқа вақт ўтмай, маҳаллий овоз ёзиш студиялари ҳам қизиқиб қолишади.

Warner Music овоз ёзиш студияси эса, ҳатто, Муҳаммад Шоҳид Назир билан шартнома имзолашгача боради.

Алал-оқибат видеоклип ҳам ишланиб, расман ўтган йил декабр ойида эълон қилинган қўшиқни Youtubeда тинглаб, томоша қилганларнинг сони бир ойнинг ўзида қарийб 15.000.000 кишига етган.

Шундай қилиб, ўзи кутмаган ҳолда қўшиқчига айланиб қолган Муҳаммад Шоҳид Назир Исо Мавлуди айёми арафасида Британия чартларида қолган барча хонандаларни ортда қолдириб кетади.

Ҳозир эса, 31 ёшли Муҳаммад визаси тугагани боис, Покистонга қайтишга мажбур.

"Бир фунтга балиқ" қўшиғи ҳаётини буткул ўзгартириб юборган "қўшиқчи"нинг айтишича, яна Британияга қайтиш умидида Покистонга борган заҳоти ишчи виза олиш учун мурожаат қилиш режасида.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Videos and Photos

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.