BBC navigation

Сартарошларга: 'Мижозлар соқолини олманг'

Сўнгги янгиланиш 11 январ 2013 - 13:54 GMT

Медиа плейер

Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Соғлиқни сақлаш вазири сартарошхоналарда соқол олиш мамлакатда ВИЧ вирусининг ортишига ҳисса қўшишини айтган.

Тинглашmp3

Муқобил медиа плейерда ўйналсинми

Тожикистонда эркакларнинг соқоли мавзуси илк бор кун тартибига чиқаётгани йўқ

Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги сартарошларга мижозлар соқолини олмасликни тавсия қилган.

Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Соғликни сақлаш вазири сартарошхоналарда соқол олиш мамлакатда ВИЧ вирусининг ортишига ҳисса қўшишини айтган.

Тожикистон Ислом маркази Уламолар Кенгаши эса, ўтган йил охирида Ҳанафий мазҳабига мансуб мусулмон эркаклари ва аёлларининг қандай соқол ва либосда юришларига оид янги меъёрларни эълон қилганди.

Белгиланган янги меъёрларга мувофиқ, эркаклар соқолларининг ҳажми ўз муштлари катталигидан ортмаслиги лозимлиги айтилганди.

Бундан тўрт йил бурун Тожикистон Маориф вазирлиги ҳам 50 ёшгача бўлган ўқитувчиларнинг соқолда юришларини буткул тақиқлаб, ундан катта ёшда бўлганларининг соқолларини 3 сантиметр билан чеклаб қўйганди.

Хўш, янги тартиб иш берадими? Сартарошлар вазирлик тавсиясини инобатга олишадими? Биз бу ҳақда тожикистонлик сартарош билан суҳбатлашдик.

Биз билан боғланинг

* Тўлдириш шарт бўлган жойлар

Videos and Photos

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.