BBC navigation

Украина: 2 миллион мусулмоннинг ҳаёти қандай кечмоқда?

Сўнгги янгиланиш 29 январ 2013 - 14:20 GMT

Украина: 2 миллион мусулмоннинг ҳаёти қандай кечмоқда?

  • Айрим хабарларга қаралса, 988 йилда Киев шаҳзодаси Володимир Ислом дини ўрнига "шарқона" насронийликни давлат дини, деб эълон қилган. Украина Бош муфтийси, шайх Аҳмад Тамимнинг айтишича, расмий маълумотлар имконсиз эканига қарамай, бугун Украинада камида 2 миллион нафар мусулмон яшайди.
  • Ўтган асрлар давомида Украинада ҳам Ислом динига бўлган муносабат ўзгаришларга юз тутган. Олтин Ўрда ҳукмронлиги билан уйғунликда кўрилувчи "истилочилар дини"дан бор расм-русмлари билан адо этилувчи соф эътиқод динига айланган.
  • Иосиф Сталин бошқаруви даврида Украинадаги мусулмонлар ҳам кескин таъқибу тазйиқларга учрашди. Олмон қўшинлари Қримдан чиқариб юборилар экан, у ерда яшаётган татарлар улар билан ҳамтовоқликда айбланиб, икки юз мингга яқин одам Сибирь ва Марказий Осиёга юадарға этилишди.
  • Бир вақтлар татарларга тегишли бўлган ерлардан Россия, Украина ва собиқ Шўролар Иттифоқининг бошқа давлатларидан бўлган инсонлар бошпана топишди. Аммо, 1991 йилда Украина ўз мустақиллигини эълон қилиши ортидан, кўплаб татарлар ўзларининг она Ватанларига қайтишди.
  • Аммо собиқ Шўролар Иттифоқидан қолган мерос Украинада ҳам турли муаммоларни юзага келтирмай қолмади. Украина мустақил давлат сифатида ўзини оёққа қўйиб олишга уринаркан, айнан ер устидан турли жанжаллар келиб чиқди.
  • Бугунга келиб эса, Украинадаги мусулмон жамоаларининг сони 300 га етган.
  • Қримда азал-азалдан катта сондаги мусулмонлар истиқомат қилиб келишган. Украинанинг икки йирик шаҳри - Киев ва Донецкда Исломий Марказлар ҳам фаолият юритади. Мусулмонларга мўлжаллаб, бир қанча исломий газеталар ҳам чоп этилади.
  • Намойиш этилган кўргазма эса, ташриф буюрганларга Киевда қурилган (1996-2012) илк масжид билан билвосита танишиш имкониятини ҳам беради.
  • Глобализация жараёни бошқалари қатори мусулмон гуруҳлари ва жамоаларига ҳам таъсир этмай олмаган. Украинадаги мусулмонлар ҳам жаҳондаги сўнгги янгиликларга жадаллик билан мослашиб боришмоқда.
  • Аммо ташкил этган кўргазма ва бошқа ташаббуслари билан мусулмонлар ўз урф-одатлари ва анъаналарини кўз қорачиқларидек асрашларини ҳам кўрсатиб қўйишган.

BBC © 2014 BBC tashqi sahifalar uchun ma'sul emas.

Ushbu sahifani CSS veb-brauzerida tomosha qilgan ma'qul. Hozirgi veb-brauzeringiz Sizga to'la vizual imkoniyatni bermaydi. Marhamat qilib o'zingizning brauzeringizni CSS veb-brauzeriga yangilash haqida o'ylab ko'ring.